UZEX ҳафталик дайжести (1 – 7 август) | Новости

08 Авг 2022
Ўтган ҳафта давомида, яъни 1 – 7 август кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 2 627,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 46% га камдир. Бунда сотувларнинг 82,5% - биржа савдолари, 16,9% - электрон давлат харидлари, 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 571,2 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 68,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.
 
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 629 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 9,5 млрд сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 11,3% биринчи тоифадаги авторақамларга, 13,3% иккинчи, 9,4% учинчи, 11,8% тўртинчи, 17,0% бешинчи ва 37,2% олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келди.
 
Биржа савдолари
Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 627,9 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:
 
Суюлтирилган газ
Биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 4 185,0 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва улардан 3 962,0 минг тоннаси, яъни 95% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 160 та харидор иштирок этди. 
 
Кўриб чиқилаётган даврда суюлтирилган газ бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 663,4 минг сўмдан 4 806,2 минг сўмгача, яъни 15,1%га пасайган.
 
Катодли мис
Ўтган ҳафта давомида биржа савдоларига 1 175,0 тонна катодли мис қўйилди ва ундан барча ҳажми тоннаси сотилди. 
 
Кўриб чиқилаётган даврда катодли мис бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 97 985,0 минг сўмдан 91 808,0 минг сўмгача пасайган. 
 
Ўтказилган биржа савдолари натижасида катодли мис бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 97 780,3 минг сўмни ташкил этди.
 
Буғдой
Ўтган ҳафтада биржа савдолари  орқали  61 917,0 тонна буғдой сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 57 та харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 12 383,0 тоннани ташкил қилди.
 
Кўриб чиқилаётган даврда буғдойнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 667,7 минг сўмдан 3 498,7 минг сўмгача, яъни 4,6% га пасайди.
 

Манбаа : PR отдел АО "УзРТСБ"

Кўрилди: 3044