Ўзбекистон регби Федерацияси ва Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди | Новости

25 Дек 2020

2020 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон регби Федерациясида Ўзбекистон регби Федерацияси ва Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон регби Федерацияси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг Биринчи ўринбосари Сафоев Содиқ Солихович, Ўзбекистон регби Федерацияси Бош котиби Қаҳрамон Ҳакимович Джалилов, Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси Бошқарув раиси, Ўзбекистон регби Федерацияси Ижроия қўмитаси аъзоси Бадриддинов Зиёвиддин Боситович ва  Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси бошқарув раиси ўринбосари Прокудина Кристина Александровна иштирок этган музокаралар чоғида келажакдаги ҳамкорликнинг кўп қиррали масалаларини ва 2021 йилга мўлжалланган режаларини муҳокама қилинди.

Учрашув натижасида 2021 йил 6 март куни Тошкент шаҳрида 18 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб регби мусобақасини ўтказишга қарор қилинди.

Источник : http://rugby.uz/uz/

Курилди: 5853