“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ расмий баёноти
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ биржа савдоларининг шаффофлигини таъминлаш, нархларнинг ўсиши ва тузилган битимларни жаримасиз бекор қилиш хусусида турлича фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда. Хусусан https://t.me/tentakminds/2372 телеграм каналида “Яна биржадаги ўйинлар” номли мақола чоп этилган.
БатафсилБиржа орқали озиқ-овқат маҳсулотлари импорт қилинди
Жорий йилнинг бошидан буён Ўзбекистон республика товар хом ашё биржасининг савдо тизимлари орқали 91,3 млн АҚШ долларлик маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинди.
Маҳаллий тадбиркорлар ҳудудий давлат харидларига кенгроқ жалб қилинди
2020-йил бошидан давлат харидларини ҳудудлар кесимида ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокида амалга ошириш имконини берувчи Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг “Milliydo’kon” янги савдо тизимида жами 314,6 млрд сўмлик қарийиб 100 мингта битимлар тузилди. Шу давр мобайнида, савдоларда иштирок этган 4,0 мингдан зиёд маҳаллий тадбиркорлар томонидан 56 та товар (иш, хизмат) турлари реализация қилинди.
UZEX ҳафталик дайжести (14 – 20 декабрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 14 – 20 декабрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 420,2 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 25,4% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 86,7% - биржа савдолари, 3,5% - кўргазма-ярмарка савдолари, 9,4% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Декабрь учун биржа савдолари натижалари
2020 йилнинг 1-18 декабрида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг очиқ биржа савдолари орқали 2,8 трлн сўмлик товар ресурслари сотилди. Бу ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 33% га кўпдир. Сотувчи ва харидорлар шаффоф биржа савдоларида эркин иштирок этишди.
Қозоғистон агротрейдери билан музокаралар ўтказилди
18 декабрда “Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси” АЖ Бошқарув Раисининг ўринбосари Николай Давыденко ва “Атамекен Агро” АЖ Бошқарув Раисининг ўринбосари Ербол Елемесовнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Украина ва Ўзбекистон тўқимачилик саноати корхоналари билан онлайн учрашув бўлиб ўтди
2020 йил 15 декабрда Украинанинг «ТК-Групп» саноат холдинги таркибига кирувчи ООО «Текстиль-контакт» ва ООО «ТК – Домашний текстиль» компаниялари билан видеоанжуман бўлиб ўтди. Музокараларнинг асосий мавзуси – Ўзбекистон Республикаси ва Украинанинг тадбиркорлик субъектлари ўртасида экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда биржа механизмларидан фойдаланиш тўғрисида бўлди.
UZEX ҳафталик дайжести (7 – 13 декабрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 7 – 13 декабрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 132,5 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 9,1% га кўпдир. Бунда сотувларнинг 85,0% - биржа савдолари, 2,2% - кўргазма-ярмарка савдолари, 12,4% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
UZEX ҳафталик дайжести (30 ноябрь – 6 декабрь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 30 ноябрь – 6 декабрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 037,8 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 12,8% га камдир. Бунда сотувларнинг 84,6% - биржа савдолари, 2,9% - кўргазма-ярмарка савдолари, 11,9% - электрон давлат харидлари ва 0,6% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.