“ЎзРТХБ” АЖ электрон савдо платформалари иштирокчилари диққатига !!! | Объявления

07 Июл 2021

2021 йил 7 июль куни соат 10:35 дан бошлаб юзага келган техник носозлик сабабли “ЎзРТХБ” АЖ нинг қуйидаги ахборот тизимларида узилишлар кузатилмоқда.

  • dxarid.uzex.uz;
  • shop.uzex.uz;
  • eshop.uzex.uz;
  • etender.uzex.uz;
  • xarid.uzex.uz;
  • yarmarka.uzex.uz;
  • mobilraqam.uzex.uz;

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг e-imzo сервиси ишламаётганлиги сабабли “ЎзРТХБ” АЖ платформаларида электрон рақамли имзо орқали амалга ошириладиган амалиётлар (давлат харидлари электрон савдоларида қатнашиш ва нарх таклифини бериш ва ҳкз.) ни ўтказиш имконияти вақтинчалик чекланган.

“ЎзРТХБ” АЖ ахборот тизимидаги техник муаммо бартараф этилиши ва Давлат солиқ қўмитасининг e-imzo сервиси тўлик тикланганлигидан сўнг юқорида кўрсатилган вебсайтлар ва e-imzo сервиси фаолият кўрсатмаган даврларда ўтказилиши лозим бўлган электрон савдоларнинг якунлаш вақтлари узайтирилади. Савдо вақти кўчирилган лотлар тўғрисидаги батафсил маълумотлар электрон савдо платформаларининг вебсайтларида эълон қилинади ва мижозларнинг шахсий кабинетларига хабарномалар юборилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Курилди: 2326