Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 777-сон қарорига мувофиқ биржа савдолари янада такомиллаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товар-хом ашё биржаларида фьючерс савдоларини жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматларининг электрон логистика савдо порталини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори биржа савдоларига янги савдо инструментларини, шу жумладан, товар деривативларини босқичма-босқич жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматларининг тўлиқ рақамлашган шаффоф навбат тамойилига асосланган электрон логистика савдо порталини ташкил этишга қаратилган.
BatafsilUZEX ҳафталик дайжести (10 январь – 16 январь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 10 январь – 16 январь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 947,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 34,5% га ортиқдир. Бунда сотувларнинг 91,8% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 7,5% - электрон давлат харидлари ва 0,6% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
2021 йилда биржа орқали қарийб 300 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
2021 йил якунларига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида 298,8 млрд сўмлик 139,4 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди. Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 40% га, ҳажми бўйича – 21% га ўсди.
UZEX ҳафталик дайжести (3 январь – 9 январь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 3 январь – 9 январь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 447,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 22,1% га камдир. Бунда сотувларнинг 94,7% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 4,7% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Электрон тендернинг ҳажми 1,6 трлн сўмдан ошди
2021 йил якунларига кўра, давлат харидлари бўйича танлаш ва тендер электрон тизими – etender.uzex.uz да қиймати 1,6 трлн сўмдан зиёд 3,6 мингта битимлар тузилди. Давлат харидлари бўйича танлаш ва тендерларнинг электрон шаклда ўтказилиши натижасида давлат буюртмачилари 112,1 млрд сўмлик маблағни иқтисод қилишга эришишди.
АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархи 6,3% га пасайди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 8 январь куни эрталабки сессияда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 474,4 минг сўмни ташкил қилди. Бу аввалги кунга, яъни 7 январга нисбатан 6,3% га камдир.
Давлат харидларини электрон шаклда амалга ошириш ҳисобига 1,7 трлн сўм давлат маблағлари тежалди
2021 йил якунларига кўра давлат харидлари бўйича электрон савдо тизими xarid.uzex.uz да жами 11,0 трлн сўмлик 1 млндан зиёд битимлар тузилди. 2020 йил билан солиштирганда тузилган битимлар сон жиҳатдан 33,6% га, ҳажми бўйича 2,6 маротабага ўсган.
UZEX ҳафталик дайжести (27 декабрь – 2 январь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 27 декабрь – 2 январь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 858,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 19,3% га камдир. Бунда сотувларнинг 88,4% - биржа савдолари; 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари; 11,0% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
UZEX биржасининг 2021 йилдаги TOP-10 энг муҳим воқеалари
Янги 2022 йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ фаолиятида якунига етаётган 2021 йилда бир қатор янгиликлар ва муҳим ўзгаришлар содир бўлди. Ана шундай катта аҳамият касб этган 10 та энг муҳим воқеаларни сарҳисоб қилмоқчимиз.