“ЎЗРТХБ” АЖ ФАОЛИЯТИНИНГ 2021 ЙИЛ I-ЧОРАК ЯКУНЛАРИ
2021 йилнинг I-чораги якунларига кўра “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ да тузилган битимларнинг умумий ҳажми 17 966,3 млрд сўмни ташкил қилди ва 2020 йилнинг I-чорагига нисбатан 47,5% га ўсди.
BatafsilЎзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5031-сон Қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди
2021 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПҚ-5031-сон "Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорининг ижроси” мавзусида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ нинг матбуот анжумани ташкил этилди ва тадбир марказий телеканалларда тўғридан-тўғри эфир орқали намойиш этилди.
UZEX ҳафталик дайджести (12 – 18 апрель)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 12 – 18 апрель кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ нинг барча савдо платформаларида 1 708,0 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 2,3% га камдир. Бунда сотувларнинг 86,8% - биржа савдолари, 2,2% - кўргазма-ярмарка савдолари, 10,6% - электрон давлат харидлари ва 0,4% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
UZEX ҳафталик дайджести (5 – 11 апрель)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 5 – 11 апрель кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ нинг барча савдо платформаларида 1 748,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 23,1% га камдир. Бунда сотувларнинг 86,5% – биржа савдолари, 4,8% – кўргазма-ярмарка савдолари, 8,4% – электрон давлат харидлари ва 0,3% – авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
UZEX ҳафталик дайджести (29 март – 4 апрель)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 29 март – 4 апрель кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ нинг барча савдо платформаларида 1 420,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 11,9% га камдир.
“ЎзРТХБ” АЖ “Коррупцияга қарши курашиш менеджменти тизими” ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича сертификатга эга бўлди
Жорий йил 2 апрель куни “ЎзРТХБ” АЖ марказий аппарати биносида “Коррупцияга қарши курашиш менеджменти тизими” ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича сертификатни топшириш маросими ўтказилди.
Жиззах вилоятида тадбиркорлар ва ёшлар билан учрашув ўтказилди
Жорий йил 2 апрель куни Жиззах вилоятида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси вакилларининг вилоят тадбиркорлари ва ёшлар билан навбатдаги учрашуви ўтказилди.
Сирдарё вилоятида брифинг ўтказилди
2021 йил 1 апрель куни Сирдарё вилоятида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан “Биржада тадбиркорлик субъектлари ва ёшлар учун яратилаётган янги имкониятлар” мавзусида брифинг ўтказилди.
“ЎзРТХБ” АЖ ходимлари россиялик тадбиркорлар билан видеомулоқот ўтказдилар
Жорий йил 26 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги №5501-сонли “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва жорий йил 17 мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси ички бозорида юқори талабгир бўлган товар ишлаб чиқарувчи хорижий компанияларни биржа савдоларига жалб қилиш мақсадида ZOOM дастури орқали видеомулоқот ўтказдилар.