Биржа товарларининг логистикаси рақамлаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 777-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг e-logistika.uzex.uz электрон логистика портали такомиллашмоқда.
Batafsil“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ расмий баёноти
2022 йил 20 январда Karimoffuz Telegram каналида (https://t.me/Karimoffuz/5049) биржа савдоларида харид қилинган маҳсулот юкланмаганлиги тўғрисида “Биржа можароси” номли пост эълон қилинди. Унга кўра “Насаф ҳамкор омад файз” МЧЖ товар-ҳом ашё биржаси орқали сотиб олинган 600 тонна омухта ем маҳсулотини юклаб олишда муаммоларга дуч келган.
Давлат харидлари бўйича xarid.uzex.uz электрон портали тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунига кўра 2022 йил 1 январдан энг яхши таклифларни танлаш ва тендер харид қилиш тартиб-таомилларини мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказиш ҳамда бюджет буюртмачилари томонидан чораклик ва йиллик харидларнинг режа-жадвали махсус ахборот порталига жойлаштирилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 777-сон қарорига мувофиқ биржа савдолари янада такомиллаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Товар-хом ашё биржаларида фьючерс савдоларини жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматларининг электрон логистика савдо порталини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори биржа савдоларига янги савдо инструментларини, шу жумладан, товар деривативларини босқичма-босқич жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматларининг тўлиқ рақамлашган шаффоф навбат тамойилига асосланган электрон логистика савдо порталини ташкил этишга қаратилган.
UZEX ҳафталик дайжести (10 январь – 16 январь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 10 январь – 16 январь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 947,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 34,5% га ортиқдир. Бунда сотувларнинг 91,8% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 7,5% - электрон давлат харидлари ва 0,6% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
2021 йилда биржа орқали қарийб 300 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
2021 йил якунларига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида 298,8 млрд сўмлик 139,4 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди. Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 40% га, ҳажми бўйича – 21% га ўсди.
UZEX ҳафталик дайжести (3 январь – 9 январь)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 3 январь – 9 январь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 447,7 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 22,1% га камдир. Бунда сотувларнинг 94,7% - биржа савдолари; 0,1% - кўргазма-ярмарка савдолари; 4,7% - электрон давлат харидлари ва 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Электрон тендернинг ҳажми 1,6 трлн сўмдан ошди
2021 йил якунларига кўра, давлат харидлари бўйича танлаш ва тендер электрон тизими – etender.uzex.uz да қиймати 1,6 трлн сўмдан зиёд 3,6 мингта битимлар тузилди. Давлат харидлари бўйича танлаш ва тендерларнинг электрон шаклда ўтказилиши натижасида давлат буюртмачилари 112,1 млрд сўмлик маблағни иқтисод қилишга эришишди.
АИ-80 маркали бензиннинг биржадаги нархи 6,3% га пасайди
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 8 январь куни эрталабки сессияда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра АИ-80 маркали автомобиль бензинининг нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 7 474,4 минг сўмни ташкил қилди. Бу аввалги кунга, яъни 7 январга нисбатан 6,3% га камдир.