Ички аудит хизмати

Ички аудит хизмати биржада Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябр №215 “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисида Низом”га асосан иш олиб боради.

Ички аудит хизмати “ЎзРТХБ” АЖнинг Кузатув кенгашини биржа ҳақида аниқ маълумотлар билан таъминлайди ва ички аудит натижаларига кўра биржа фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар киритади.

Тузиладиган хўжалик келишувларни қонунчилик талабларига мувофиқлигини экспертиза қилади;

Биржанинг таркибий бўлимларига  бухгалтерлик хисоб олиб бориш ва молиявий хисоботни тайёрлашда методик ёрдам кўрсатади, молия, солиқ, банк ва бошқа қонунчиликларида консультация ўтказади.

 

Аудитор - Эргашев Хурсандбек Каримович

Телефон: 71 207-00-33

Электрон манзил: info@rtsb.uz