UZEX ҳафталик дайжести (1 – 7 март)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 1 – 7 март кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 340,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 14,3% га камдир.
БатафсилUZEX биржаси ташаббуси билан 8 мартга бағишлаган регби мусобақаси ўтказилди
Ўзбекистон регби федерацияси "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ ҳамкорлигида 2021 йил 6-7 март кунлари Халқаро хотин-қизлар куни байрамига бағишланган U-18 регби мусобақаси ташкил этилди.
UZEX ҳафталик дайжести (22 – 28 февраль)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 22 – 28 февраль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 563,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 10,0% га камдир.
UZEX ҳафталик дайжести (15 – 21 февраль)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 15 – 21 февраль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 736,6 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 8,5% га кўпдир.
Самарқанд вилоятида ёшлар ва тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилди
18 февралда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси раҳбарияти вилоят ёшлари ва тадбиркорлари билан давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ёшларда биржа фаолияти ва трейдерлик касбига бўлган қизиқишларини уйғотиш ва қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди.
UZEX ҳафталик дайжести (8– 14 февраль)
Ўтган ҳафта давомида, яъни 8 – 14 февраль кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 600,9 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 3,6% га кўпдир.
АОКАда матбуот анжумани бўлиб ўтди
Жорий йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси фаолиятининг таҳлили” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди ва тадбир марказий телеканалларда тўғридан-тўғри эфир орқали намойиш этилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад биржанинг 2020 йилдаги фаолияти ва 2021 йилга мўлжалланган мақсадли режалари хусусида кенг жамоатчиликка ахборот беришдир.
Табиий газни сотиш бўйича “СПбХТХБ” АЖ тажрибаси ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 февралда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида, товар бозорларида, айниқса монополиялар мавжуд бўлган табий газ бозорида эркин рақобат муҳитини яратиш зарурлигини алоҳида таъкидлаган. Табиий газни етказиб беришдаги монополияни бекор қилиш, уни сотишда бозор механизмларини жорий этиш таклиф қилинган.
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ расмий баёноти
Бугун Troll.uz https://t.me/trolluz телеграм-каналида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz вебсайтида сотилаётган 01 B 234 NB авторақами бўйича аукцион узайтирилганлиги тўғрисида хабар эълон қилинди.